АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг фақат иккита ҳудудида қор ёғади

Республикада ҳарорат 3-8° даража атрофида бўлади.

'Бугун Ўзбекистоннинг фақат иккита ҳудудида қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-4° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар