АсосийЖамият

Тошкентда ҳудудида эркак ҳалок бўлган қурилиш ноқонуний олиб борилгани аниқланди

Ушбу қурилиш майдонида эркак зинапоядан йиқилиб вафот этганди.

'Тошкентда ҳудудида эркак ҳалок бўлган қурилиш ноқонуний олиб борилгани аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Askiya city турар жой қурилиш майдончасида эркак зинапоядан йиқилиб вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу қурилиш ноқонуний равишда олиб борилган.

Хусусан, 2020 йил май ойида мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига зид экани аниқланган. Яъни ишлар Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясини хабардор қилмаган ҳолда ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тарзда бошланган.

2020 йил 27 майда инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.

Лекин 2024 йил 26 апрель куни олиб борилган қайта текширув жараёнида ишлар давом этаётгани аниқланган ва қурилиш масъуллари чақиртирилган. Аммо улар қурилиш объектига келмаган ва талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Шу сабабли мазкур ҳолат юзасидан маҳалла профилактика инспектори иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда тегишли текширув ишлари якунланган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига даъво аризалари киритилган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ушбу объект бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, объектда барча турдаги қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан ҳали расмий изоҳ берилмади.

    'Ўзбекистонда трансплантация тартиби расман белгилаб қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Ўзбекистонда трансплантация тартиби расман белгилаб қўйилди

    Янги низом реципиент ва донорларни текшириш, хулоса бериш ҳамда трансплантация жараёнини амалга ошириш қоидаларини аниқ белгилайди.

    'Мигрантлар юборган пуллар асосан кундалик эҳтиёж ва кредитларга сарфланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:28

    Мигрантлар юборган пуллар асосан кундалик эҳтиёж ва кредитларга сарфланмоқда

    Жорий йилyнинг 10 ойида Ўзбекистонга 15,8 млрд доллар пул ўтказмалари кириб келди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп.

    'Ҳайвонлар учун давлатларимиз ўртасида чегаралар йўқ - Қозоғистон экология вазири'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:09

    Ҳайвонлар учун давлатларимиз ўртасида чегаралар йўқ - Қозоғистон экология вазири

    Самарқандда йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан халқаро савдони тартибга солувчи энг йирик платформа — CITES CoP20 конференцияси бошланди.

    'Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди

    Экология қўмитаси қурилиш майдонларида чанг тарқалишига қарши чоралар бажарилмаса, фаолият тўхтатилиши мумкинлигини билдирди.

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.