АсосийЖамият

Энди мопед ва скутерларни "права"сиз ҳайдаганлар жаримага тортилади

Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

'Энди мопед ва скутерларни "права"сиз ҳайдаганлар жаримага тортилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жаримага сабаб бўлади. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига бир қанча ўзгартиришлар киритилганди. Хусусан, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида 2025 йил 28 февралга қадар амал қиладиган вақтинчалик низом ҳам тасдиқланган.

Унга кўра, двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда 2024 йил декабрида мототранспорт воситаларини (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари — 562 500 сўм миқдорида ставка белгиланган. Илгари бу БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Мопед ва скутер ҳайдовчиларида “А” тоифадаги ҳайдовчилиик гувоҳномаси бўлиши 2025 йил 1 мартдан бошлаб талаб этилади. Ушбу транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқарганлик учун жарима солинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Фарғонада Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    У фуқароларни турфирма орқали Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул олмоқчи бўлган.

    'Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:50

    Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди

    Тошкентдаги хусусий клиникада бурун операцияси пайтида вафот этган 9 ёшли бола иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

    'Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:47

    Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди

    Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

    'Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш бўйича суд бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш бўйича суд бошланди

    Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

    'Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:02

    Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди

    2025 йилда республика бўйича ҳоким ёрдамчиларига нисбатан коррупцияга оид қатор жиноят ишлари кўрилди.