АсосийЖамият

“Олтиариқтумангаз” ходимлари 98 млн сўмлик газ баллонларини бошқаларга бериб юборди

153 та хонадонга гўёки 2 998 та газ баллонларида 1 кг. учун белгиланган 1 600 сўмдан жами 58 520 кг. суюлтирилган газ етказиб берилганлиги ҳақида электрон дастурга сохта маълумотлар киритилган.

'“Олтиариқтумангаз” ходимлари 98 млн сўмлик газ баллонларини бошқаларга бериб юборди'ning rasmi

Суюлтирилган газ ва газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилмоқда.

Департаментнинг Олтиариқ тумани  бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Олтиариқтумангаз” газ таъминоти бўлими масъул шахслари 153 та аҳоли хонадонига гўёки 2 998 та газ баллонларида 1 кг. учун белгиланган 1 600 сўмдан жами 58 520 кг. суюлтирилган газ етказиб берилганлиги ҳақида электрон дастурга сохта маълумотлар киритиб, амалда газ тўлдирилган баллонларни қиммат нархларда бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 262,4 минг сўм нақд пул маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими масъул шахслари ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 98 млн сўмлик жами 235 дона суюлтирилган газ баллонларини ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа шахсларга бериб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


    Бошқа янгиликлар