АсосийСиёсат

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи бир ойда тўрт марта рекорд даражада ошди

Йил бошидан буён ушбу қимматбахо металл нархи 30 фоиздан ортиқ қимматлади.

'Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи бир ойда тўрт марта рекорд даражада ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда 23 сентябрь куни олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи янги юқори даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Бир грамм олтин таннархи 1 108 980 сўмни ташкил қилди ва 20 сентябрдаги нархга нисбатан 21,5 фоизга қимматлади. Беш граммлик олтин қуйма учун 5 миллион 545 минг сўмдан таклиф қилинмоқда.

Сентябрь ойи бошидан буён маҳаллий бозорда қимматбаҳо металнинг чакана нархи тўртинчи марта ўзининг максимал қийматини янгилади. Тўққиз ойдан камроқ вақт ичида у 30,8 фоизга ўсди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 сентябрда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 39,15 миллиард долларга етди. 

Олтин қуймалар нима ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?

Олтин қуймалар — оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар. Махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

Олтин қуймалари ҳимояланган қадоқларда сотилади ва уларни бемалол уйда ёки банкда — индивидуал банк ячейкаларини ижарага олган ҳолда сақлаш мумкин. Уларнинг нархи бир ҳафта ичида бир неча марта ўзгариши мумкин. Олтин қуймаларини фақат банкларга сотиш мумкин.

Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

Олтин бошқа металлар сингари гиперинфляция ва молиявий бозорлардаги глобал тартибсизлик даврида ҳам нол даражада қадрсизланмайди. Шу маънода у ҳақиқатан ҳам қимматли қоғозлар ва валютага қараганда ишончлироқдир.

Бироқ, бошқа томондан, олтин нархи жуда ўзгарувчан. Қисқа муддатга сармоя киритишга қарор қилганлар учун бундай инвестиция фойдали бўлишига кафолат йўқ. Шунинг учун қимматбаҳо металларга сармоя киритиш одатда узоқ муддатли (10-20 йил) сармоя сифатида тавсия этилади. Узоқ муддатда уларнинг қийматининг ўсиши кўпинча инфляциядан ўзиб кетади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.