АсосийJamiyat

Келишувни бузган "ҳамкор"

'Келишувни бузган "ҳамкор"'ning rasmi

Даромадини кўпайтириб, мўмай фойда олишга қизиқтирган Ф.Ў. таниши Б.С.дан 50 миллион сўм миқдорида сармоя киритишини сўраган. Гўёки, бу пулларга шерикликда “янги бизнес” бошлашларини айтиб, ишонтирган.

Бироқ, орадан бир қанча вақт ўтса-да, на ҳамкорлик на фойдадан дарак бўлмагандан сўнг “чув” тушганини англаган Б.С. берган 50 миллион сўм пулларини Ф.Ў.дан қайтариб беришини сўрайди.  

Қарзни осонгина қайтариб ололмаган Б.С. суд орқали муаммосини ҳал этишга киришган. Якунда, суднинг қарори билан, қарздор Ф.Ў.дан ундирувчи Б.С. фойдасига 50 миллион сўм қарз ундирилиши белгиланиб, ижроси Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлимига топширилган.

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси қарзни ундириб ўз эгасига топшириш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борди. Суд ҳужжати ижросини бажармаслик қўшимча жарима ва белгиланган таъсир чоралар кўрилишига сабаб бўлиши юзасидан қарздор огоҳлантирилди.

Шундан сўнг, қарзини қайтармасдан бошқа чора йўқлигини тушунган Ф.Ў. таниши Б.С.дан олган 50 миллион сўм қарзини тўлиқ қайтарди.

    Бошқа янгиликлар