Ижтимоий тармоқларда “Абу Сахий” бозори автотураргоҳининг 8-қаватидан сакрашга уринаётган қиз акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 3 июль куни соат 17:45 атрофида юз берган. 2001 йилда туғилган фуқаро М.О. оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилишга уринган.
Туман ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспекторлари ҳамда психологлар томонидан аёл мутахассислар назоратига олинган.






