АсосийJamiyat

Оҳангарондаги боғчада тарбиячи аёл ёш болани калтаклади

'Оҳангарондаги боғчада тарбиячи аёл ёш болани калтаклади'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда "Боғчада яна бола калтакланди" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, воқеа Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида содир этилгани айтилган.

"Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими шу билан бирга шаҳар прокуратураси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Гуруҳ айни пайтда ўрганиш ва суриштириш ишларини бошлаган.

Ҳолат тўлақонли ўрганилгач, баътафсил маълумот берилади",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар