“Ҳудудгаз Пойтахт”нинг хабар беришича, бугун - 4 июнь куни Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг бир қатор ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
Табиий газ вақтинча тўхтатилган ҳудудлар:
- Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Матонат” МФЙ;
- Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Лабзак” МФЙ Баҳор кўчаси;
- Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): Мирзо Улуғбек, М.Риёзий, С.Машҳадий ва Маҳтумқули кўчалари;
- Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача): Сергели 6а мавзеси, “Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна кўчаси;
- Янгиҳаёт тумани (соат 14:00 дан 17:00 гача): “Янги Дархон” МФЙ.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.






