Тошкент вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида фуқаро Ж. Х. томонидан ов қилиш тақиқланган вақтда ноқонуний тарзда 2 та қирғовул овланганлиги аниқланди.
Маълумот учун, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунга кўра, жорий йилнинг 1 январидан Тошкент вилоятида ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун ов мавсуми якунланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ишга оид ҳужжатлар Тошкент вилояти Чиноз тумани судига юборилди. Ов қуроли эса суднинг якуний қарорига қадар Чиноз туман Ички ишлар бўлимига вақтинча топширилди.
Эслатиб ўтамиз, таъқиқланган вақтда ов қилиш қонунга кўра қатъий жазоланади. “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга кўра, бу каби ҳолатларда ҳуқуқбузарлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда 3 йилдан 5 йилгача овчилар сафидан четлаштирилади.






