АсосийJamiyat

“Шарқ” нашриёт матбаа корхонаси” АЖга тегишли бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади

'“Шарқ” нашриёт матбаа корхонаси” АЖга тегишли бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади'ning rasmi

“Давактив”  “Шарқ” нашриёт матбаа корхонаси” АЖга тегишли бинолар бўйича бўлаётган муҳокама ва эътирозларга расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар, Буюк Турон кўчаси, 41-уйда жойлашган бино-иншоотлар бугунги кундабўш эканлиги ва таъмирталаблиги сабабли хусусийлаштирилиши белгиланган.

Ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим “модернизм” қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг қуйидаги асосий шартлари белгиланган:

  • Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (УзА)нинг маъмурий биноси ҳамда Бухоро ва Буюк Турон кўчалари кесишмасидаги 4-қаватли маъмурий бино (“А.Навоий театри” томонидаги қисми) ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолиш; 
  • келгусида қурилиш таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш.

Бу дегани харидор, мулкий мажмуанинг ушбу қисмлари ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолинишини таъминлайди, таъмирлаш ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширади, агарда мазкур шартлар харидор томонидан бузилган тақдирда, хусусийлаштириш масаласи шартнома талабларига асосанқайта кўриб чиқилади.

Ушбудан келиб чиқиб, жамоатчиликни безовта бўлмасликларини сўраймиз ва мулкий мажмуани хусусийлаштириш ишлариқатъиян юқоридаги талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши ва хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб борилиши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар