АсосийDunyo

Австралияда “Oлтин виза” бекор қилинди

'Австралияда “Oлтин виза” бекор қилинди'ning rasmi

Aвстралия ҳукумати иқтисодиётга камида 5 миллион Австралия доллари сармоя киритишга тайёр хорижлик инвесторларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи “олтин виза”ни бекор қилди. Бу ҳақда Австралия Ички ишлар вазири маълум қилди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар берди.

Мамлакат миграция тизимини тубдан ислоҳ қилиш ниятида. Шу боис, инвесторларга Австралияда узоқ муддатли визалар ва доимий яшаш ҳуқуқини берувчи виза дастури бекор қилинди, дейди вазир ўз баёнотида.

Мамлакат энди малакали ишчи кучини жалб қилиш учун катта иммиграция ислоҳотини амалга оширади. Австралияда олтин виза тизими кўп марта танқид қилинган. Баёнотда, шунингдек, олтин виза олувчилар инглиз тилини билиш ёки ёш чекловларисиз Австралияда резидентлик олиш имконига эга бўлгани, лекин мамлакат иқтисодиётига жиддий ҳисса қўшмагани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар