АсосийJamiyat

Тошкентда боғча мудирасининг болаларга тегажоқлик қилган 15 яшар ўғли 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

'Тошкентда боғча мудирасининг болаларга тегажоқлик қилган 15 яшар ўғли 6 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида юқори синфида ўқийдиган йигит тайёрлов гуруҳидаги 4 нафар қизни мажбурлаб ечинтирган ҳолда уларга тегажоғлик қилгани айтилган эди. 

23 январь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида вояга етмаган Х. Ш.га (2008 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақида Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари хабар берди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Ж. Курбанов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Х. Ш. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми "в" бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони тарбия колонияларда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар