АсосийJamiyat

Ҳиндистондан Тошкентга учаётган самолёт Афғонистонда радарлардан ғойиб бўлди (видео)

'Ҳиндистондан Тошкентга учаётган самолёт Афғонистонда радарлардан ғойиб бўлди (видео)'ning rasmi

Ҳиндистондан Тошкентга учаётган бизнес-жет радарлардан ғойиб бўлди.

Экипаж техник носозликлар ҳақида хабар берган ва Тожикистон чегарасини кесиб ўтаётганда режадан ташқари қўнмоқчи бўлган.

Самолёт ҳақида бошқа маълумотлар йўқ. Самолёт охирги марта Афғонистон чегарасига яқинлашганда радарда кўрсатилган.

Афғонистонда радарлардан ғойиб бўлган  Falcon 10 самолёти Athletic Group МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли, деб хабар бермоқда Федерал ҳаво транспорти агентлиги.

Самолёт Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган эди. Самолёт бортида олти киши, жумладан, икки йўловчи бўлган.

    Бошқа янгиликлар