Бухорода ЙПХ ходимларини обрўсизлантирувчи видео олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатган ва ҳақоратлаган шахслар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ЙПХ ходими хизмат машинасида ўз вазифасини ўтаётган вақтида, орқа томонда ҳаракатланаётган автомобиль ичидаги фуқаролар ходимни қоидабузарликда айблаб, тўхтатган. Улар инспекторни саволга тутган ва жараённи видеога олган. Фуқаролар ходимни гўлликда айлаб, унинг шаънига қўпол сўзларни ишлатган. Шундан сўнг улар инспекторни қоидани бузди дея изоҳлаб, ижтимоий тармоққа тарқатган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, инспектор қоидани бузмагани аниқланган. Икки фуқарога нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан БҲМнинг 20 баравари (6,8 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.






