АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари ҳарорат 30 даражагача кўтарилади — "Ўзгидромет"

'Дам олиш кунлари ҳарорат 30 даражагача кўтарилади — "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузи ҳаво 26-29 даража илиққача исийди.

Шунингдек, қуруқ ва илиқ об-ҳаво республика бўйича ва 30 октябрь душанба куни ҳам сақланиб туради.

Пойтахтда: 27-29 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 22-24о, шанба куни 24-26о, якшанба куни 26-28 даража бўлади. Ҳарорат кечалари 9-12 даража атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар