Бугун Тошкент вақти билан 19:23 да (26.10.2023 йил, Гринвич бўйича 14:23 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 40,16 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 241 км жанубий-шарқда.
Ушбу зилзиланинг кучи Фарғона туманида 2 балл сезилган.






