АсосийJamiyat

Қозоғистондаги ёнғинда тўрт нафар бола ҳалок бўлди

'Қозоғистондаги ёнғинда тўрт нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятининг Аяғоз шаҳридаги уйда юз берган ёнғин оқибатида тўрт бола қурбон бўлди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Фожиа кеча эрталаб содир бўлган. “Фавқулодда вазиятлар бошқармаси куч ва воситаларни тезкор бошқариш марказининг пультига Аяғоз шаҳридаги хусусий уйлардан бирида тутун чиққани ҳақида сигнал келиб тушди, зудлик билан олти кишидан иборат қутқарув гуруҳи воқеа жойига жўнаб кетди. Ўт ўчирувчилар етиб келганида, хоналардан бирида 20 кв.м майдонда мебель ва шахсий буюмлар ёниб кетган. Ўчириш вақтида тўрт нафар боланинг жасади ҳаёт изларисиз топилган”, — дейилади хабарда.

Тутун ва болаларнинг ўлими сабаблари аниқланмоқда. Полиция тергов ишларини олиб бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар