Жорий йилнинг 21 октябр куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 6 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар бемоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 20:00 ларда ҳайдовчиларининг оралиқ масофани сақламагани сабабли содир бўлган. Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
ЙҲХБ ҳайдовчилардан ёмғирли кунларда об-ҳаво шароитини инобатга олиб, оралиқ маосфани сақлаб ҳаракатланишни сўрамоқда.






