АсосийDunyo

Исроил-Фаластин можаросида ҳалок бўлганлар сони 6000 нафарга яқинлашди

'Исроил-Фаластин можаросида ҳалок бўлганлар сони 6000 нафарга яқинлашди'ning rasmi

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4137 киши ҳалок бўлганини маълум қилди, Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1400 киши ўлганини маълум қилди. Бу ҳақда The News International Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди. 

Маълум қилинишича, 20 октябрь ҳолатига кўра, Ҳамас ҳужумидан кейин кучайган Фаластин-Исроил можароси пайтида Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда қурбонлар сони 4137 кишига етган, 13 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. 

Бу рақамга 18 октябрь куни Ал-Аҳли шифохонасига ҳужумда ҳалок бўлганлар киради.

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1400 киши ҳалок бўлгани ва 4834 киши жароҳат олганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Хамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

ҲАМАСнинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ХАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар