АсосийJamiyat

Ғазодаги Турк Дўстлик касалхонаси фаолиятини тўхтатиш арафасида

'Ғазодаги Турк Дўстлик касалхонаси фаолиятини тўхтатиш арафасида'ning rasmi

Турк-Фаластин дўстлик касалхонаси Ғазодаги саратон билан оғриган беморларга хизмат кўрсатадиган ягона тиббиёт муассасасидир.

Касалхонани тўхтатишига электр энергияси ва ёқилғи етказиб берилмаётганлиги сабаб бўлган.

Шифохона бош шифокори Субхи Сукейк Турк-Фаластин дўстлик касалхонаси Ғазода саратон касаллигига чалинган беморларга хизмат кўрсатувчи ягона тиббиёт муассасаси эканлигини қайд этди.

Шифокорнинг айтишича, Ғазога электр энергияси ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилганлиги сабабли шифохонанинг аксарият қисми деярли фаолиятини тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Ҳамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

Ҳамаснинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.

 

    Бошқа янгиликлар