Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги светофор ёниб кетгани тўғрисида видеодавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар беришича, 17 октябрь куни соат 12:32да Яшнобод тумани “Наврўзобод” МФЙ, Охангарон шоҳ кўчаси, 21-уй қаршисида светофор мосламасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин жойига 1 та ЁҚЭ жалб қилиниб жойига туман ФВБ раҳбари ва ходимлари чиққан, дейилади хабарда.






