Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб ёниб кетгани тасвирланган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ воқеа бўйича Darakchi.uz’га расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2023 йил 16 октябр куни соат 01:47 да Самарқанд шаҳри Садриддий Айний кўчасида содир бўлган. Машинани 17 ёшли ўсмир бошқарган ва унинг ёнида икки нафар ўртоғи бўлган.






