АсосийJinoyat

Хоразмда она 2 ёшли боласини уриб, ўлдириб қўйди

'Хоразмда она 2 ёшли боласини уриб, ўлдириб қўйди'ning rasmi

Хивада 2021 йил 30 сентябр куни икки ёшли Шаҳруза Эржанова вафот этади.

Маълум қилинишича, суд-тиббий экспертизаси 2021 йилнинг 26 октябрида хулоса берган. Унга кўра қизча «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия қаттиқ пардаси энса соҳаси остига қон қуйилиши, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва қорин парда аъзолари ёпиқ жароҳати, диафрагма, жигарни катта ва кичик бўлаклари бирикиш жойи, ўт халтаси ости, ўт йўллари атрофи ва 12 бармоқ ташқи девори ҳамда ичак тутқичларига, ингичка ичакни айрим қисмлари цирроз қаватига, ошқозон ости бези, иккала буйрак атроф тўқимаси атрофига, чап буйрак юқори қисми пардаси остига қон қуйилишлари, бошини пешона соҳаси юзаларини, чап кўз ташқи бурчаги, ияк ва пастки жағ чап томон бурчаги соҳасини, иккала қулоқ супрасини орқа юзаси бўйнини, кўкрак қафаси, қорнини олдинги девори, ўнг ва чап елка, ўнг қўл кафти 3–бармоғи, ташқи жинсий аъзолари, белини, ўнг ва чап думбалари, думғаза соҳаси, ўнг сон чаноқ бўғимини қонталаш жароҳати, қон кетишдан кейинги шок, бош мия ва ўпкалар шишиши асоратлари оқибатида келиб чиққан ўткир юрак, нафас, буйраклар, жигар етишмовчилиги»дан вафот этган.

Аммо, Хива туман прокуратураси 2021 йил 29 октябр куни қизалоқнинг ўлимига «ўткир респиратор касаллик, ошқозон-ичак фаолияти бузилиши, талваса синдроми, камқонликнинг оғир даражаси, тутқаноқ касаллиги ва бошқа далиллар» сабаб бўлганлигини кўрсатиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Шу йилнинг 12 сентябр куни Хива туман прокуратурасининг Шаҳрузанинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорини Хоразм вилоят прокуратураси бекор қилиб, қайта қўшимча суриштирув бошлайди.

Суриштирувлар давомида 2021 йилнинг 29 сентябрида Шаҳрузанинг онаси, Шоҳиста Эржанова турмуш ўртоғи ва қайнонасининг болага нисбатан билдирган эътироз ва ҳақоратларидан асаби бузилиб, жаҳл устида қизини ўқлов билан уриб, болага жароҳатлар етказиб, уни ётоқхонасига олиб кириб, ухлатиб, устидан эшикни қулфлаб, ўзи пахта теримига чиқиб кетиб, болани қаровсиз қолидиргани аниқланган.

Бундан ташқари, қўшнилар гувоҳлик беришича, Шоҳиста оиладаги турли келишмовчиликлар сабаб ғазабини фарзанди Шаҳрузага кўрсатиб, уни доимий равишда калтаклаб келган.

Ҳозирда Шоҳиста Эржанова қўлга олинган, тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар