АсосийDunyo

Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 2,3 мингдан ошди

'Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 2,3 мингдан ошди'ning rasmi

Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 2329 кишига етди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ҳисоботга кўра, Исроил кучларининг сўнгги ҳужумларида яна 114 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Минтақада вазият охирги марта кескинлашганидан буён 9042 фаластинлик яраланган.

Шунга кўра, узлуксиз ва шиддатли портлашнинг 9-кунида жами 2 минг 329 киши ҳалок бўлди, 9 минг 42 киши тан жароҳати олди.

Исроил армияси 9-кун кетма-кет Ғазо секторидаги шаҳарларни интенсив бомбардимон қилмоқда.

7 октябр куни эрталаб Ҳамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

Ҳамаснинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ХАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.

 

    Бошқа янгиликлар