Акром Икромович Тошпўлатов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
А.Тошпўлатов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)да турли лавозимларда фаолият юритган.
11.10.2023 15:08
Парламент тадқиқотлари институтига директор тайинланди






