Москва метросининг Люблинско-Дмитровская йўналишидаги “Печатники” бекатида икки поезд тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида бир ҳайдовчи иккита поезд орасига тиқилиб қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ.
" Қурбонлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда", - дейилади хабарда.






