АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида нималарга эришилди?

'Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида нималарга эришилди?'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янгиланган конституциясида ахолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилган. Эндиликда давлатимизда ижтимоий адолат тамойили кенг тадбиқ қилиниб, ҳар бир инсон учун муносиб шароитлар яратиб берилади. 

Янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишининг белгиланганлиги мазкур соҳани ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Айнан шу сабабли, 2023 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилди. Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси қабул килинди. Унинг мақсадлардан бири – меҳнатга лаёқатли аҳолини ижтимоий таъминот билан қамраб олиш, ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам дастурларини мустаҳкамлаш, хусусан ижтимоий ёрдам тайинлаш мезонларини доимий равишда такомиллаштириб боришдан иборат.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилгани ҳеч кимга сир эмас.
        Жумладан:
        – 2016 йилдан 2022 йилгача ижтимоий нафақаларга ажратилаётган маблағ 10 бараварга оширилиб, 11 трлн. сўмга етказилди. Бунинг натижасида ижтимоий нафақа олаётган оилалар сони 2,1 миллиондан ошди, бу республикадаги барча оилаларнинг 23,3 фоизини ташкил этади. 
        – Кам таъминланган оилаларга 2021 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали ижтимоий нафақаларни автоматик тарзда тайинлаш тизими тўлиқ йўлга қўйилди.  Бу эса тизим фаолияти шаффофлигини таъминлаш имкониятини берди.  
        – Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилиб, 4,4 млн. нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб китоб қилиб чиқилди.
        – Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш мақсадида, ногиронлик пенсия ва нафақаларнинг энг ками миқдори 747,0 минг сўмга етказилиб, 2017 йилнинг йил бошига нисбатан 5,1 бараварга ўсган (2017 йил 1 январ ҳолатига энг кам ногиронлик пенсия миқдори 146,5 минг.сўм):
        – 2022 йилнинг август ойида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди. 2023 йилда Республика бюджети маблағлари доирасида жамғарма харажатлари учун 300,7 млрд.сўм.

Сентябрь ойидан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали хусусий секторда банд бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини проактив шаклда тайинлаш ва тўлаш йўлга қўйилди.

2023 йилда январь-июль ойларида 9,1 минг нафардан кўп аёлларга жами 18,2 млрд. сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинланди. 
        – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-299-сон қарорига асосан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тажрибаси жорий этилди.

2023 йилнинг 1- ярим йиллик даврида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 30 нафар фуқарога жами 278,4 млн.сўмлик “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети” тўлаб берилди.

    Бошқа янгиликлар