Кеча, 16 август куни Анджон вилоятининг Булоқбоши туманида электр трансформатор ёниб кетди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 22:30 да Булоқбоши туманидаги 35/10 кВли «Булоқбоши» подстанциясида ёнғин чиққан 1-трансформаторнинг ёниши натижасида ушбу ҳудуддаги 1000 га яқин истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.
Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган.
Электр таъминотидан узилган истеъмолчилар соат 23:45 да подстанциядаги 2-трансформатор орқали тармоққа тўлиқ уланган.






