АсосийDunyo

"Украина миналардан тозалаш ёрдамига жуда муҳтож" – Мудофаа вазирлиги

'"Украина миналардан тозалаш ёрдамига жуда муҳтож" – Мудофаа вазирлиги'ning rasmi

Украинадаги фронтнинг бир қатор секторларида ҳар квадрат метрга бештагача мина тўғри келади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири хабарига таяниб Zamon.uz хабар бермоқда. 

"Бизда тажрибали сапёрлар ва замонавий жиҳозлар бор, бироқ улар Украина шарқи ва жанубида юзлаб километрга чўзилган фронт учун анча камлик қилади. Украина миналардан тозалаш ёрдамига жуда муҳтож. Ҳудудларни миналардан тозалаш мумкин, бироқ иттифоқчилар сапёрларни тайёрлашни “кенгайтириши ва тезлаштириши” муҳим. Бу аллақачон баъзи давлатлар, шу жумладан Буюк Британия томонидан амалга оширилмоқда", — Олексий Резников The Guardian нашрига берган интервюсида.

    Бошқа янгиликлар