Андижон вилояти Олтинкўл туманида дарёдан 10 ёшли боланинг жасади топилди, дея хабар бермоқда Андижон вилоят ФВБ.
Маълум қилинишича, 13 август куни соат 17:53 ларда Олтинкўл туманида яшовчи Д.А. ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, Олтинкўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” дарёсидан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилганлигини маълум қилган. Олиб борилган суриштирув натижасида ушбу жасад Олтинкўл тумани “Орс” МФЙ Юқори кўчасида яшаган Т.А. эканлиги аниқланган.
Марҳум Т.А.нинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади хабарда.






