Тошкентда 12 август куни “Заковат” интеллектуал ўйинининг биринчи Осиё очиқ чемпионати старт олди.
Икки кун давом этадиган йирик турнирда Ўзбекистон, Исроил, Кипр, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларус, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия каби 14 мамлакатдан 55 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, «Заковат» ўйинининг спортча версиясида ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.






