АсосийJamiyat

Тошкентда аерапорт яқинидаги йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди

'Тошкентда аерапорт яқинидаги йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди'ning rasmi

12 август куни тушдан кейин Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушганди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор ушланди, дея хабар бермоқдаТранспорт прокуратураси матбуот хизмати.

Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ҳамда Содиқ Толипов кўчасига чиқиш-тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона тўсин (балка)лар қулаб тушган. Бунинг оқибатида 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 3 нафар мансабдор шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар