Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани инспектори А. Мирзааҳмедовга хизмат вақтида тан жароҳати етказилди. Воқеа 10 август куни юз берган.
Маълум бўлишича, инспектор сомондан бўшаган ер майдонлари ёқиб юборилганлиги ҳолатини ўрганиш мақсадида Оҳангарон туманидаги “Ойбулоқ” ва “Убай” МФЙ ҳудудида жойлашган “Тараққиёт Бахтиёр” фермер хўжалигига борган. Ўрганиш давомида эса бир гуруҳ шахслар унга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган ва тан жароҳати етказган.
Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар айбдорларни аниқлаш ва чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилган.






