Мактабларда 2023/2024-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябр — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябр барча учун дам олиш кунлари саналади.
Шу муносабат билан республикадаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023-йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади.






