Жорий йилнинг 27 июлдан 5 август кунлари давомида “Ўзенергоинспекция” ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган “метан заправка”ларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан:
- Пискент туманида жойлашган “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖга қарашли 3 та АГТКШ,
- Чиноз тумани, “Чинмасжид” МФЙда жойлашган “Кошона пойдевори” МЧЖга қарашли АГТКШ,
- Сергели тумани, “Қорасув” МФЙ, Хонобод кўчасида жойлашган “Нур Зиёд файз бизнес” МЧЖга қарашли АГТКШда
Ушбу "заправкалар"да ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускуналарида назорат қилинадиган истеъмол қилинган табиий газ ҳажмининг ҳақиқий кўрсаткичлари ҳисоботлардан яшириб келинганлиги натижасида жами 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газни ўғирлади аниқланган.
Ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 6 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларига тақдим қилинган.
Ҳозирги вақтда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда.






