Эртага, 8-август куни тошкентдаги бир қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" хабар берди.
Маълум қилинишича, узилишлар электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда.
Хусусан,
- Яккасарой тумани: "Муҳандислар" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Сергели тумани: "Хонобод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилди.






