- Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз сизни безовта қилмайди.
- Ҳар куни 20 дақиқа уйингизни тозалаш ишлари билан шуғуллансангиз, хонадонингизда бетартиблик кузатилмайди.
- Ҳар куни 20 дақиқа диққатни жамлаб, бир нуқтага қаранг, шунда сизнинг ақлий фаолиятингизда инқироз кузатилмайди.
- Ҳар куни 20 дақиқа турмуш ўртоғингизни жон қулоғингиз билан эшитинг, натижада муносабатларда муаммолар кузатилмайди.
- Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа кераксиз ахборотларни эшитмасликка ҳаракат қилинг, шунда миянгизни кераксиз маълумотлардан ҳимоя қиласиз.
- Ҳар куни 20 дақиқа харажатларингизни ҳисоб-китоб қилсангиз, молиявий муаммоларга дуч келмайсиз.
- Ҳар куни 20 дақиқа ҳеч нарсани ўйламасдан, руҳан ва жисмонан ором олсангиз, чарчоқ нималигини унутасиз.
- Ҳар куни 20 дақиқа бадиий китоб ёки фойдали қўлланма ўқисангиз, тажрибангиз ошади, дунёқарашингиз кенгаяди.
- Ҳар куни 20 дақиқа ташқи кўринишингиз парваришига вақт ажратсангиз, соғлом ва гўзал бўласиз.
11.10.2016 07:05





