АсосийJamiyat

Ўзбекистонга Россия ўлкаларидан совуқ ҳаво оқими кириб келади

Келгуси пайшанба куни Ўзбекистонга Россиянинг Поволжья ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида кескин ҳаво ўзгариши кутилмоқда.

Ўзгидрометдан хабар беришларича, узоқ йиллар давомидаги кўрсаткичдан ўртача 2-4˚С юқори бўлган илиқ ҳароратдан сўнг 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғирлар ёғиб, кучли шамол кузатилади. 

Ҳаво ҳарорати кундузи 8-10 даражага пасаяди. Аммо тоғли туманларда ёмғирнинг қорга айланиши ва ҳарорат минус даражагача пасайиши эҳтимоли бор. 

Совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши 1 кун давомида содир бўлади, шундан сўнг, 14-15 октябрь куни ёғингарчилик бўлмайди ва яна ҳаво илийди.

Ҳаво ҳарорати пойтахтимизда 12 октябрь куни кечаси 8-13 ˚С, кундузи 22-27˚С, 13-15 октябрь кечаси 5-10˚С, кундузи 15-20 ˚С , 15 октябрь куни жойларда 22-25˚С кўтарилади.

Бошқа янгиликлар