Ўзбекистонлик Ҳусниддин Исмоилов “Россия 1” телеканалидаги “Ғаройиб одамлар” (“Удивительние люди”) лойиҳасида иштирок этди.
У томошабинларни ўзининг ноёб визуал хотираси билан ҳайратда қолдирди. Ўзбекистон Молия вазирлиги Ғазначилиги ходими беш нафар авиайўловчининг чиқиш талонида кўрсатилган барча маълумотларни хатосиз айтиб берди.





