УЕФА минтақасида ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “G” гуруҳи 3-турида Испания терма жамоаси сафарда Албания меҳмони бўлди.
Мазкур учрашувнинг 55-дақиқасида Диего Коста, 63-дақиқада Нолитонинг голлари "қизил фурия"га ишончли ғалабани олиб келди. “D” гуруҳнинг яна бир ўйинида Италия сафарда Македонияни бир амаллаб 3:2 ҳисобида таслим қилди.
ЖЧ–2018 саралаши. “G” гуруҳи, 3-тур
Албания – Испания 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 55 Диего Коста, 0:2 – 63 Нолито.
Албания – Бериша, Леняни (Алийи, 46), Маврай, Гимсити, Лиля, Роши, Жака (Хука, 75), Хусай, Мемушай (Баша, 68), Аголи, Балай.
Испания – Де Хеа, Рамос (Мартинес, 80), Пике, Монреаль, Коке, Алькантара, Иньеста (Иско, 78), Витоло (Нолито, 60), Бускетс, Сильва, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Алькантара (25), Аголи (45), Маврай (70).





