Афсонавий Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси боксчиси ҳисобланган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини яна АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача у сўнгги жангини 17 сентябрь куни америкалик Маркиус Хоуторни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.Унинг навбатдаги рақиби, келиб чиқиши гаваилик, АҚШ номидан жанг қиладиган Жонатан Динонг бўлади.
Мазкур жанг Тошкент вақти билан 9 октябрь куни тонгда бўлиб ўтади. Вакилимизга бўлажак жангда ғалаба тилаб қоламиз.





