Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун, 7 май куни расмий ташриф билан Москвага (Россия Федерацияси) учиб келди.
Ташриф доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, расмий ташриф доирасида Садир Жапаровнинг бошқа расмий шахслар билан учрашувлари ҳам режалаштирилган.






