Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус эълон қилди.
"Мана бир йилдан ортиқ вақтдан бери пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда", дейди у.
Маълумотларга кўра, пандемия 20 миллиондан ошиқ кишининг умрига зомин бўлган.






