Туркиянинг ғарбий Балиқесир вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 33 киши, асосан, болалар жароҳатланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Бурса-Баликесир автомобиль йўлида лицей ўқувчилари бўлган автобус худди шу йўналишда ҳаракатланаётган юк машинасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси, лицей ходими ва 31 нафар ўқувчи жабрланган. Воқеа жойига полиция, тез ёрдамдан ташқари вилоят губернатори ҳам етиб келган.






