АсосийJamiyat

Қамчиқ довонида туристик микроавтобуслар қатновига рухсат берилди

'Қамчиқ довонида туристик микроавтобуслар қатновига рухсат берилди'ning rasmi

Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилган.  

Қарорга кўра, энди Қамчиқ довонида туристик микроавтобуслар қатновига рухсат берилади.  

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 майдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари 14 тагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситалари қатнашига рухсат берилади.

Шунингдек, Жиззах вилоятидаги довонлар ҳамда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида тегишли тоифадаги йўллар орқали туристик автобус ва микроавтобусларга мунтазам қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

Бунда, фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган, секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган ҳамда ҳаракатни кузатиш навигасия қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобил транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.

 

    Бошқа янгиликлар