АсосийJamiyat

J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

'J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди'ning rasmi

Май ойида #J_PAL_Europe ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари биргаликда  камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳоли реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсирини баҳолашди.

Мутахассислар томонидан  “Маҳаллабай” тизими орқали тадбиқ этиладиган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолияти, шу жумладан ташқи миграция йўналиши самарадорлигини замонавий илғор воситалар (методология) билан баҳолаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

 Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг бундай маданияти Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда, бу эса бир вақтнинг ўзида камбағалликнинг кўплаб жиҳатларини ҳал этишга қаратилган истиқболдаги дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.

    Бошқа янгиликлар