АсосийJamiyat

Тошкентда 27 ёшли йигит Умрага юбориш билан алдаб, 47 нафар одамдан 55 минг АҚШ доллари йиғиб олгани аниқланди

'Тошкентда 27 ёшли йигит Умрага юбориш билан алдаб, 47 нафар одамдан 55 минг АҚШ доллари йиғиб олгани аниқланди'ning rasmi

Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг апрель ойида 27 ёшли Мирзаҳаким М. 43 ёшли Фаррух M.dan 47 нафар фуқарони умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55.250 АҚШ доллари олгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, эркак ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар