Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни "туҳмат" деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди.
Қизчаларнинг ўзлари уларга Ҳасан тегинганини айтмоқда. Уларнинг ота-оналари эса терговга Ҳусан жалб қилинган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, содир бўлган ҳолат қатъий назоратга олинган.
"Натижалари ҳақида хабар берилиши таъминланади" дейилади хабарда.






