АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси “Silk Avia” авиачипталари сохталаштирилаётгани айтилди

'Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси “Silk Avia” авиачипталари сохталаштирилаётгани айтилди'ning rasmi

Охирги бир неча кун ичида “Silk Avia” авиакомпанияси парвозларига авиачипталарни сотиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳаллий авиақатновлар терминалининг рўйхатдан ўтиш пештахтасига йўловчи келиб, ходимга унинг сўзларига кўра, Тошкент-Термиз рейси учун авиачипта бўлган ҳужжатни узатган. Бироқ, ҳужжат фақатгина ушбу рейс учун броннинг босма нусхаси бўлиб чиқди. Йўловчининг таъкидлашича, бундай "чипта" унга шаҳар кассалардан бирида сотилган. Авиакассага қўнғироқдан сўнг, ушбу йўловчига пул қайтарилган, шундан сўнг йўловчи аэропорт кассасидан чипта сотиб олиб, Термизга учиб кетган.

“Шу муносабат билан эслатиб ўтамиз, “Silk Avia” минтақавий авиакомпаниясининг рейсларига чипталарни фақат аеропорт кассаларида ёки компаниянинг www.silk-avia.com расмий сайти орқали онлайн харид қилиш мумкин. Онлайн чипталарни сотиб олаётганда, шахсий ва алоқа маълумотларингиз тўғри ва аниқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар